Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Бухоро вилоятида аҳолига имтиёзли нархда етказиб берилиши керак бўлган 806,4 тонна кўмир талон-торож қилингани аниқланди.

Хусусан, «Кўмир таъминот» МЧЖнинг Бухоро вилоят филиали Вобкент кўмир омборида 455,7 тонна, Олот кўмир омборида 205,3 тонна, Қоракўл кўмир омборида 78 тонна, Жондор кўмир омборида эса 67,4 тонна кўмир ноқонуний сотиб юборилганлиги маълум бўлди.

Кўмир омборларининг мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.