Президентнинг «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони билан 2024 йил 2 январь, сешанба куни қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Бундан келиб чиқадики, иш ҳафтасидан қатий назар барча ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун:

  • 30 декабрь (ўтган йилги фармонга кўра қўшимча дам олиш куни)
  • 31 декабрь (якшанба);
  • 1 январь (Янги йил байрами);
  • 2 январь (қўшимча дам олиш куни) дам олади.

Лекин 6 январь — шанба кунидан 2 январь — сешанба кунига кўчирилгани боис ҳафтада 5 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар учун 6 январь иш куни ҳисобланади.