22 декабрь куни «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги президент фармони [ПФ-213-сон] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

  • 22 март — жума;
  • 11 апрель — пайшанба;
  • 18 июнь — сешанба;
  • 3 сентябрь — сешанба;
  • 31 декабрь — сешанба.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

  • 2 январь — сешанба;
  • 23 март — шанба;
  • 12 апрель — жума;
  • 31 август — шанба;
  • 30 декабрь — душанба.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

  • 6 январь — шанба кунидан 2 январь — сешанба кунига;
  • 13 апрель — шанба кунидан 12 апрель — жума кунига;
  • 14 декабрь — шанба кунидан 30 декабрь — душанба кунига.