Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, ноябрь ойи якунлари бўйича барча кредитлар учун ўртача тортилган фоиз ставкаси 23,8 фоизгача ўсди, бу ўтган ойга нисбатан 1,1 фоиз пунктга юқори ҳисобланади.

Кредитлар

депозитлар, кредитлар, марказий банк

Бу 2020 йил — пандемия йилининг май ойидан бери максимал кўрсаткич бўлиб, ўшанда 24 фоизга етганди.

Ой давомида аҳолига берилган чакана кредитлар ставкаси 25,1 фоизга (+0,7 фоиз), корпоратив кредитларники эса 22,5 фоизга (+1,4 фоиз) етди.

Қисқа муддатли (1 йилгача) кредитлар бўйича ставкалар 22,7 фоизгача (+2,1 фоиз), узоқ муддатлилари бўйича эса (1 йилдан 10 йилгача ва ундан юқори) 24,1 фоизгача (+0,7 фоиз) ошди. Узоқ муддатли кредитлар 2020 йил мартидан бери энг юқори кўрсаткични қайд этди.

депозитлар, кредитлар, марказий банк

61 кундан 90 кунгача бўлган муддатга бериладиганларини истисно қилганда, барча гуруҳлар бўйича қисқа муддатли кредитлар қимматлаган.

2 йилдан 10 йилгача муддатга бериладиган кредитлар 25 фоиздан кам бўлмаган ставка бўйича берилади: 2 йилдан 3 йилгача — 25 фоиз (+0,4 фоиз), 3 йилдан 4 йилгача — 26,4 фоиз (+0,8 фоиз), 4 йилдан 5 йилгача — 26 фоиз (+0,6 фоиз), 5 йилдан 10 йилгача — 25 фоиз (+1,6 фоиз).

10 йилдан ортиқ муддатга бериладиган кредитлар бўйича ставкалар бироз пасайди — 18,7 фоизгача (-0,7 фоиз).

Хорижий валютадаги кредитлар ўртача 9,4 фоизгача (-0,2 фоиз), хусусан, қисқа муддатлилари 9,6 фоизгача (-0,5 фоиз), узоқ муддатлилари эса 9,2 фоиз (-0,1 фоиз)гача арзонлади.

Депозитлар

депозитлар, кредитлар, марказий банк

Депозитлар бўйича ставкалар ҳам ошиб бормоқда. Хусусан, муддати 1 йилдан ортиқ бўлган сўмдаги барча депозитлар бўйича ўртача ставка 20,7 фоизгача (+0,1 фоиз) ошди — бу 2013 йилдан бери максимал кўрсаткич ҳисобланади (Марказий банкнинг мазкур турдаги маълумотлари 2023 йилдан бошлаб мавжуд).

Жисмоний шахслар учун депозит ставкаси 21,6 фоизгача (+0,2 фоиз) ошди, корпоратив мижозлар учун 17,4 фоизгача (-0,5 фоиз) пасайди.

депозитлар, кредитлар, марказий банк

Муддати бир йилгача бўлган хорижий валютадаги депозитлар нархи 4,1 фоизгача (-0,1 фоиз), бир йилдан ортиқ муддатлилари эса 5,1 фоизгача (-0,7 фоиз) арзонлашди.