Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган Uzbekistan Airways самолёти Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 11 декабрь куни Тошкент вақти билан 07:35 да ҳаво кемасидаги йўловчи зўравонлик қилган. Шу туфайли Boeing 787 самолёти сардори йўналиш бўйлаб муқобил аэродромга қўнмоқчи бўлган.

«Бортдаги муаммо ҳақида радиоалоқа орқали хабар берилди. 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси полиция ходимлари томонидан рейсдан ечилди», — дейилади хабарда.

Рейснинг Тошкентга етиб келиши соат 13:00 га белгиланган.