Марказий банкда Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан бошчилигидаги Европа Иттифоқи, АҚШ ва Буюк Британия делегацияси билан банк раҳбариятининг учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда регулятор матбуот хизмати.

Қайд этилишича, учрашувда Марказий банк томонидан мамлакат банкларида санкциявий рискларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар борасида ахборот берилган. Хусусан, санкциявий комлаенсга риоя қилишни такомиллаштириш ва кучайтириш бўйича тижорат банклари билан доимий иш олиб борилаётгани таъкидланган.

Мулоқот чоғида банк тизими ходимларининг санкциявий комлаенс соҳасидаги салоҳиятини ошириш учун техник ёрдам кўрсатиш имкониятларига ҳам тўхталиб ўтилган.

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган масалалар бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар, дейилади хабарда.