Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида кураш бўйича ўтказилган XIV жаҳон чемпионатида Ўзбекистон делегацияси 9 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.

50 дан ошиқ давлатдан 200 нафардан зиёд спортчилар иштирок этган жаҳон чемпионатида эркаклар ўртасида 7 та, аёллар ўртасида 8 та медаллар жамланмаси учун кураш кетди. Ўзбекистонлик спортчилари 7 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Олтин медаль:

  • Покизахон Камолиддинова;
  • Улбусин Ҳакимова;
  • Ҳилола Ортиқова;
  • Жамшид Маматраҳимов;
  • Эркин Қозоқов;
  • Муҳсин Ҳисомиддинов;
  • Чори Зойиров.

Филура Эргашева ва Умид Эсонов эса кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Ушбу жаҳон чемпионатининг якуний сарҳисобига кўра, умумжамоа ҳисобида Туркманистон терма жамоаси иккинчи, Қозоғистон курашчилари учинчи ўринни эгаллади.