Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдимномасига асосан Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматовнинг ҳокимлик балансига фуқародан «Equinox» машинасини ҳадя сифатида қабул қилиш бўйича чиқарган фармойиши бекор қилинди. Бу ҳақда «Газета.uz»га агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Ҳокимнинг ўзи эски фармойишини бекор қилиш бўйича яна бир фармойишни (210−8−114-F/23 сонли) имзолаган. Лекин эски фармойиш ҳам, янги фармойиш ҳам E-qaror тизимида «ушбу ҳужжат мазмунида шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги туфайли яширилган», деган сабаб билан яширин ҳолатда турибди.

Скрин: Қумқўрғон тумани ҳокимининг 210−8−114-F/23 сонли фармойишиСкрин: Қумқўрғон тумани ҳокимининг 210−8−114-F/23 сонли фармойиши

Туман ҳокимлигига фуқаро машина ҳадя этаётгани ҳақида дастлаб журналист Шуҳрат Шокиржонов ўзининг Telegram каналида хабар берган. Журналист ўз постига мазкур қарорнинг скринини илова қилган. Юқорида таъкидлаганимиздек, бу фармойиш ҳам E-qaror тизимида яшириб қўйилган.

Фото: Telegram / @shokirjonovФото: Telegram / @shokirjonov