Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 22 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган ҳукумат соатида Ўзбекистонда келаётган қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган энергия ресурслари тақчиллигини қоплаш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида гапирди.

Унга кўра, бунинг учун захира ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланилади. Хусусан, ўтган йилнинг ноябрь ойида электр энергияси ишлаб чиқариш учун 1800−2600 тонна мазут ёқилган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич кунига 100−200 тоннани ташкил этиб, 340 минг тонна мазут захирасини (аввал 46 минг тонна бўлган) шакллантириш имконини берди.

«Аномал совуқ ҳавода [мазутдан фойдаланишни] кунига 10 минг тоннагача ошириш мумкин. 10 минг тонна мазут ёқиш орқали кунига 10 миллион кВт/соат электр энергияси тақчиллигини қоплаймиз», — деди у.

Бундан ташқари, тақчилликнинг қолган қисмини қоплаш учун 838 та йирик корхонани тунги иш режимига ўтказиш режалаштирилмоқда, бу эса юкламани 1350 МВтга камайтириш имконини беради. Шу билан бирга, тунги вақтда фаолият юритувчи корхоналар учун электр энергияси учун амалдаги тарифлардан 1,5 баравар паст чегирма коэффициенти қўлланилади.

Унинг таъкидлашича, йирик компаниялар реактив қувватни компенсация қилувчи қурилмаларни ўрнатиши керак, уларнинг 200 дан ортиғи аллақачон кўрсатмалар олган.

Мазкур чора-тадбирлар туфайли кунига 5 миллион кВт/соат электр энергиясини тежаш кўзда тутилган.

Шунингдек, вазир зарур ҳолларда кўчаларни ёритишни тартибга солиш кўзда тутилганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили истеъмолнинг тиғиз вақтида 46 миллион куб метр газ ёқилган бўлса, 2023 йилда иссиқлик электр станцияларига 51 миллион куб метр газ етказиб берилиши кафолатланади.

Керак бўлса, бугунги кунда кунига 5 миллион кВт/соат электр энергияси оладиган Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш ҳам қисқариши мумкин.

Бундан ташқари, аномал совуқ об-ҳаво шароитида Ўзбекистон кунига 20 миллион кВт/соат электр энергиясини импорт қилишни режалаштирмоқда. Унга кўра, йил бошидан буён мамлакатга 4 млрд кВт/соат электр энергияси етказиб берилган. Бугунги кунда Ўзбекистон электр энергиясини Туркманистондан, ёзда эса Қирғизистондан қўшимча равишда сотиб олади.

«Айни пайтда Ўзбекистонда кунига тахминан 212−220 миллион кВт/соат электр энергияси истеъмол қилинмоқда. Ўтган йилги ғайритабиий совуқ ҳавода талабнинг энг юқори даражаси 260 миллион кВт/соатга етди ва 20 миллион кВт/соатга чекловлар жорий этилди. 2023-йилда 280 миллион кВт/соатгача бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплаш режалаштирилган», — деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.

Ўтган қиш мавсумида газ танқислигининг тиғиз кунига 21,6 миллион куб метрга етди. 2023-йилда ўтказиш қуввати 18−20 миллион куб метрдан 35−40 миллион куб метргача кўтарилган газ тақчиллигини газ омборларидан тўлдириш, шунингдек, газ таъминотини ҳар йили 5 миллион куб метрга камайтириш режалаштирилган.

Ўтган қиш мавсумида газ танқислигининг энг юқори даражаси кунига 21,6 миллион куб метрга етди. 2023-йилда газ танқислигини ўтказиш қуввати 18−20 миллион куб метрдан 35−40 миллион куб метргача кўтарилган газ омборларидан тўлдириш, шунингдек, Uzbekistan GTL синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш мажмуасига газ етказиб беришни кунига 5 миллион куб метрга қисқартириш режалаштирилган. Зарур бўлганда, айрим газ қуйиш шохобчаларига (АГТКШ) газ таъминоти 30 фоизга қисқартирилади: ҳозирда улар кунига 15 миллион куб метр газ олади, 5 миллион куб метрга чекловлар жорий этилиши мумкин.

Энергетика вазири Тошкент ва Ўзбекистонда энергетика инқирозининг олдини олиш мақсадида қиш мавсумига қандай тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида ҳам гапирди. Унинг маълум қилишича, шу мақсадда қозонхоналар таъмирланиб, янги подстанция ва электр тармоқлари қурилди, мазут захиралари яратилди ва бошқа ишлар амалга оширилган.

Ўтган ҳафтада президент матбуот хизмати аҳоли ва корхоналарни барқарор газ билан таъминлаш учун Ўзбекистонга 5 миллиард куб метр газни кафолатли етказиб бериш масаласи ҳал этилгани ҳақида хабар берган эди. Яқин ойларда 2200 МВт қувватга эга электр станцияларини ишга тушириш, шунингдек, 900 минг тонна кўмир қазиб олишни бошлаш режалаштирилган.

Аввалроқ «Ўзтрансгаз», «Ҳудудгазтаъминот», «Ҳудудий электр тармоқлари», «Ўзенергоинспекция» ва бошқа корхоналар раҳбарлари президентга қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳисобот берган эди. Уларнинг сўзларига кўра, энергия тизими «ҳар қандай инжиқ об-ҳаво ва аномал совуққа тайёр».