10 декабрдан Тошкент−Сариосиё−Тошкент йўналишида йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси матбуот хизмати.

Ҳозирги кунда Тошкент−Термиз−Сариосиё йўналишида ҳар куни бир марта ҳаракатланадиган йўловчи поезди ҳаракати мавжуд. У ажралмас таркиб билан, янги қатнов эса Тошкент−Сариосиё йўналишида ҳаракатланади.

«Иккита йўналишда алоҳида қатновларни ташкил этиш йўловчи ташишлар сонини икки баробарга оширилишига хизмат қилади», — дейилади хабарда.

Йўналишлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 82-сонли Тошкент — Сариосиё йўналиши: Тошкент 21:40 — Сариосиё 12:08;
  • 81-сонли Сариосиё — Тошкент йўналиши: Сариосиё 19:13 — Тошкент 11:47;
  • 80-сонли Тошкент — Термиз йўналиши: Тошкент 19:50 — Термиз 9:40;
  • 79-сонли Термиз — Тошкент йўналиши: Термиз 17:43 — Тошкент 8:53.

Эслатиб ўтамиз, 17 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи давомида йил якунига қадар Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолиятини тиклаш, келгуси йилдан Сариосиёдан Самарқанд ва Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйиш ҳақида гапирганди.