Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва Россия транспорт соҳасида назорат қилиш федерал хизмати ўртасида автомобиль транспорти, йўл хўжалиги ва темирйўл транспорти соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида меморандум имзоланди, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳужжатни Транспорт назорати инспексияси раҳбари Жамшид Каримов ва Ространснадзор раҳбари Виктор Басаргин имзолади, маросим Москвадаги Транспорт ҳафталиги доирасида бўлиб ўтди.

Имзоланган меморандум доирасида икки томон ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича тажриба алмашиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва темирйўл транспортидан фойдаланиш қоидалари бузилиши тўғрисида маълумот алмашиш ҳамда рақамлаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш ниятида.

Маълумот учун, Россияда транспорт ҳафталиги 2007 йилдан буён ўтказиб келинади. Ундани асосий воқелик «Россия транспорти» халқаро форуми ва кўргазмаси бўлиб, тадбирларнинг мақсади ҳафталик веб-сайтида таъкидланганидек, мамлакат иқтисодиёти ва унинг ҳудудларини боғлашни таъминлайдиган ечимларни топишдан иборат.