17 ноябрь куни соат 20:15 да Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон полигонида Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли Ми-8 вертолёти ўқув парвози чоғида ҳалокатга учради, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Фожиа натижасида вертолёт экипажи ҳалок бўлди. Воқеа жойида ҳодиса сабабларини аниқлаш учун махсус комиссия ишламоқда.

Каттақўрғон полигони 2019 йил ноябрь ойида очилган Ўзбекистондаги энг йирик ҳарбий полигондир.