15 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда куёв келинни уйдан вертолётда олиб кетаётгани, ортидан еттита Captiva автомобили кортежи келаётгани акс этган видео тарқалди.

Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг муносабат билдиришича, воқеа Оққўрғон туманида содир бўлган. Кортеж йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит берган.

Фото: Тошкент вилояти ЙҲХБ.Фото: Тошкент вилояти ЙҲХБ.

Ҳайдовчиларга нисбатан 129-модда (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши) бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.