Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ёлғизликни инсон саломатлиги учун жиддий глобал таҳдид деб эълон қилди, деб ёзмоқда The Guardian.

15 ноябрь куни ЖССТ ижтимоий алоқаларнинг инсонлар саломатлигига таъсирини ўрганиш учун халқаро комиссия тузди. Унга 11 нафар сиёсатчи ва фаоллар кирган. Комиссия уч йил давомида фаолият олиб боради.

«[Ёлғизлик] чегарадан ошмоқда ва соғлиқ, фаровонлик ва тараққиётнинг барча жабҳаларига таъсир этувчи жамоат саломатлигига глобал таҳдидга айланиб бормоқда, — дея комиссия ҳамраисларидан бири Чидо Мпемба сўзларидан иқтибос келтирган газета. — Ижтимоий изоляция ёш ёки чегарани билмайди».

Комиссия ҳамраиси, АҚШнинг бош санитар врачи Вивек Мурти ёлғизликнинг саломатлик учун хатари кунига 15 та сигарет чекиш хавфидан кам эмаслиги ҳамда семириш ва жисмоний фаоллик етишмаслигидан кўпроқ эканини билдирди.

Муртининг таъкидлашича, ёлғизлик кўпинча ривожланган мамлакатларда муаммо сифатида кўрилади, аммо дунёнинг барча минтақаларида ҳар тўрт нафар кекса ижтимоий жиҳатдан изоляция қилинган.

ЖССТ маълумотларига кўра, кекса одамлар учун ёлғизлик деменция ривожланиш хавфини 50, юрак ишемик касаллиги ва инсультни 30 фоизга оширади. Шу билан бирга, ташкилот ўсмирларнинг 5% дан 15% гача ёлғизликни бошдан кечиришини таъкидлади. Мутахассисларнинг фикрича, бу ёшларнинг олий ўқув юртларида ўқишни ташлаб кетишига олиб келади ва меҳнат унумдорлигини ҳам пасайтиради.