Ўзбекистонда октябрь ойида сифатсизлиги аниқланган 6 млн 105 минг литр бензиннинг сотувга чиқарилишини олди олинди, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги.
Қайд этилишича, вазирлик ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция»нинг назорат-кимё лабораториялари томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида 91 ҳолатда айрим АЁҚШларда 6 млн 105 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилишининг олди олинди.
«Инспекция томонидан аниқланган камчиликлар тезда бартараф этилиши бўйича масъулларга кўрсамалар берилиб, уларнинг бажарилиши назоратга олинди», — дейилади хабарда.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Аввалроқ, тўққиз ой давомида «Ўзэнергоинспекция» томонидан Ўзбекистондаги хусусий ёнилғи қуйиш шохобчаларида ўтказилган текширувлар давомида 9,15 млн литр сифатсиз бензин сотилишининг олди олинганди.