3 ноябрь куни Қозоғистонда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида Шавкат Мирзиёевга «Туркий дунёнинг олий ордени» берилди.

Туркий  дунёнинг олий ордени, шавкат мирзиёев

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг қайд этишича, президентга бу орден «туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатларнинг манфаатлари ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган улкан ҳиссаси учун» топширилди.

Туркий  дунёнинг олий ордени, шавкат мирзиёев

Ташкилот давлатлари раҳбарлари номидан мукофотни Қозоғистон президенти топширди.

Туркий  дунёнинг олий ордени, шавкат мирзиёев

«Бу мукофотни мен биринчи навбатда чинакам биродарлик ришталари асосида янгидан юксалаётган яқин дўстлигимиз ва ҳамкорлигимиз рамзи, деб биламан», — деди Мирзиёев.

Туркий  дунёнинг олий ордени, шавкат мирзиёев

Қайд этилишича, Ўзбекистон 2019 йилда ТДТга аъзо бўлиб кирганидан буён мамлакат томонидан 50 дан ортиқ таклиф ва ташаббуслар илгари сурилган. Мамлакатнинг ташкилотга раислиги даврида 100 дан зиёд турли тадбирлар ўтказилган.

Туркий  дунёнинг олий ордени, шавкат мирзиёев

«Барчамизнинг орзу ва мақсадларимиз, интилиш ва ҳаракатларимиз уйғун ва ҳамоҳангдир. Азалдан дўст ва қардош бўлган туркий халқларимиз бундан кейин ҳам аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, ёруғ келажакни биргаликда бунёд этади», — деди давлат раҳбари.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида Исроил-Фаластин можароси ҳақида гапириб, томонларни сулҳ тузишга чақиргани ҳақида ёзгандик.