Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Пара Осиё ўйинларининг 5-кунида Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 11 та медални қўлга киритди.

параосиё ўйинлари

5-кун ҳисоботи:

Олтин медаль:

Пара енгил атлетиканинг узунликка сакраш баҳслари: Омад Ҳасанов барча рақибларини ортда қолдирди.

Ядро улоқтириш дастурида Кубаро Ҳакимова Осиё рекордини ўрнатган ҳолда олтин медални қўлга киритди.

Ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган яна бир спортчи Қудратуллахон Маъруфхўжаев олтин медалга эга чиқди.

Эркин усулда сузиш баҳсларида шохсупанинг учала ўрнини ҳам ўзбекистонликлар эгаллади. Жумладан, Ислам Асланов олтин медаль олди.

Кумуш медаль:

Пара енгил атлетиканинг ядро улоқтириш дастурида иштирок этган Элбек Султонов якунда кумуш медални қўлга киритди.

Толибжон Йўлдашев ядро улоқтириш баҳсларида кумуш медалга сазовор бўлди.

Пара пауэрлифтинг бўйича эркаклар ўртасида -97 кг вазн тоифасида Фарҳод Умрзоқов 228 кг натижа билан 2-ўринни эгаллади.

Эркин усулда сузиш баҳсларини МузаффарТурсунхўжаев кумуш медаль билан якунлади.

Бронза медаль:

Пара енгил атлетикачи Шахноза Адҳамова дискни 27.08 метрга улоқтириб, бронза медали соҳиби бўлди.

Пара сузиш: 200 метрга индивидуал комплекс усулда сузиш баҳсларида Фирдавсбек Мусабеков бронза медаль олди. Бу унинг Пара Осиё ўйинларидаги 3-медали бўлди.

Кирил Панков эркин усулда сузиш баҳсларида маррага 3-бўлиб етиб келди.