24 октябрь куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Пара Осиё ўйинларининг 2-кунида ўзбекистонликлар 18 та медалга эга чиқди. Аввалги кунда 20 та медаль қўлга киритилганди.

параосиё ўйинлари

Олтин:

Пара каноэ бўйича баҳсларда Ҳасан Қўлдашев 42.258 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди.

Пара каноэ бўйича аёллар ўртасидаги баҳсда Шахноза Мирзаева 50.680 сония натижа қайд этиб, 1-ўринни олди.

Пара каноэ баҳсларида Ҳайтмурод Шерқўзиев 49.345 сония натижа билан делегация ҳисобига навбатдаги олтин медални ёздириб қўйди.

Пара Осиё ўйинларида биринчи марта иштирок этган Ўзбекистон пара каноэ терма жамоасининг барча 6 нафар аъзоси олтин медалга сазовор бўлди.Пара Осиё ўйинларида биринчи марта иштирок этган Ўзбекистон пара каноэ терма жамоасининг барча 6 нафар аъзоси олтин медалга сазовор бўлди.

Дониёр Салиев узунликка сакраш баҳсларида 7.28 метр натижани қайд этди. Жамоада яна бир олтин медаль кўпайди.

Эркаклар ўртасида 400 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида 4:24.68 дақиқа қайд этган Дмитрий Хорлин олтин медални олди.

15 ёшли пара атлет Шахинахон Йигиталиева найзани 40.90 метрга улоқтириб, барча рақибларини ортда қолдирди.

Кумуш:

Пара енгил атлетиканинг найза улоқтириш дастурида Нозимахон Қаюмова 43.36 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди.

Ҳудди шу дастурда қатнашган Наталия Семёнова ҳам 17.40 метр натижа билан 2-ўринни олди.

Ядро улоқтириш дастурида иштирок этган Нурхон Қурбонова 7.34 метр натижа билан кумуш медалга эга чиқди.

Узунликка сакраш баҳсида Иззат Турғунов ўз иштирокини 5.55 метр натижа билан иккинчи бўлиб якунлади.

Пара дзюдо беллашувларида Феруз Саидов (-73 кг) кумуш медалга эга чиқди. 3-ўрин эгаси ҳам ўзбекистонлик.

Пара сузиш бўйича эркаклар ўртасидаги 100 метрга брасс усулида сузиш беллашувларида 1:08.36 дақиқа натижа қайд этган Фирдавс Мусабеков кумуш медални қўлга киритди.

Бронза:

Пара таэквондо баҳсларида -63 кг вазн тоифасида қатнашган Қудрат Ҳайдаров бронза медалини қўлга киритди. У ҳал қилувчи баҳсда таэквондо ватани ҳисобланган Жанубий Корея спортчисини 36:22 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Яна бир пара таэквондочи Жавоҳир Алиқулов (-70 кг) ҳам жамоага бронза медалини олиб келди.

Пара дзюдо ўйинларида Кумуш Хўжаева (-57 кг) бронза медалига сазовор бўлди. У Япония терма жамоаси спортчисидан 10:0 ҳисобида устун келди.

Эркаклар ўртасида 400 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида 4:28:59 дақиқа натижа кўрсатган Фирдавс Мусабеков 2-соврин — бронза медалига эришди.

Пара дзюдо беллашувларида Учқун Қуронбоев (-73 кг) 3-ўрин соҳиби бўлди.

Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида ядро улоқтириш дастурида Моҳигул Ҳамдамова 9.31 метр натижа билан 3-бўлди.