Ўзбекистондаги бешта археологик ёдгорлик очиқ осмон остидаги музей ва сайёҳлик объектларига айланади, дея хабар қилди Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати.

Маданий мерос агентлиги ходимлари Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда археология соҳаси мутахассислари ва мутахассислари билан ҳамкорликда археология ёдгорликларини консервациялаш, уларда очиқ осмон остидаги музейлар ташкил этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда, дейилади хабарда.

шероз қалъа, маданий мерос агентлиги, қўйқирилган қалъа

Ҳудудий реставрация марказлари томонидан Тошкентдаги «Чилонзор Оқтепа», Сурхондарё вилоятидаги «Далверзинтепа», Андижон вилоятидаги «Мингтепа», Самарқанд вилоятидаги «Шероз қалъа», Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидаги «Қўйқирилган қалъа» археологик ёдгорликларида қатор ишлар амалга оширилди.

«Шероз қалъа» археологик ёдгорликларини музейлаштириш учун Маданий мерос агентлиги томонидан 1 млрд сўм, «Далверзинтепа» 800 млн сўм, «Чилонзор Оқтепа»га 500 млн сўм маблағ ажратилди.

шероз қалъа, маданий мерос агентлиги, қўйқирилган қалъа

Объектларнинг конвервацияланадиган қисмлари металл конструкциялар билан қопланган ёки панжара билан ўралган бўлади. Кузатув майдончалари қуриш, ташриф буюрувчилар учун ўриндиқлар жойлаштириш, йўлакчалар ётқизиш, лампалар ўрнатиш ҳам режалаштирилган.

Қарорда кўрсатилган барча мемориал мажмуаларда лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида ишлар олиб борилмоқда.