«электр» тегли мақолалар


Бухорода икки эркак ток уриши оқибатида вафот этди
9 октябр 2023, 12:11

Бухорода икки эркак ток уриши оқибатида вафот этди

Жондор туманида икки эркак танишининг уйида устачилик қилаётган пайтда ток уриши оқибатида вафот этди.

Августда 46,2 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
5 сентябрь 2023, 10:05

Августда 46,2 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Ўзбекистонда август ойида 26,2 млрд сўмлик табиий газ ва 19,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди. Бундай ҳолатлар, ўтган ойда бўлгани каби, Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида энг кўп қайд этилган.

Июлда 40 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
8 август 2023, 16:23

Июлда 40 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Ўзбекистонда июль ойида 28,2 млрд сўмлик табиий газ ва 11,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди. Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Андижон, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятларига тўғри келди.

Ўзбекистонда электр, газ ёки водопроводга ноқонуний уланиш ўғирлик этиб белгиланди
14 март 2023, 12:45 1

Ўзбекистонда электр, газ ёки водопроводга ноқонуний уланиш ўғирлик этиб белгиланди

Қонун билан электр, иссиқлик, газ ёки водопроводдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғирлик деб белгиланди. МЖтК ва ЖКга киритилган ўзгартишларга кўра, энди ушбу жиноятни содир этганлар 6 млн сўмгача жаримага тортилиши ёки 5 йилга қамалиши мумкин.

Февралда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари январга нисбатан 4 марта кўпайди
3 март 2023, 09:25

Февралда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари январга нисбатан 4 марта кўпайди

Февраль ойида 23,2 млрд сўмлик ёки 258 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг миқдордаги электрдан ноқонуний фойдаланилди. Январда кўрсаткич 5,6 млрд сўм ёки 33 мингдан ортиқ хонадон истеъмолини ташкил этганди.

2023 йилда хонадонларга бериладиган электр 50 фоизга кўпаяди
28 феврал 2023, 09:45

2023 йилда хонадонларга бериладиган электр 50 фоизга кўпаяди

Президент ўтказган йиғилишда 2023 йилда ҳудудларда 18 та қуёш электр станцияси барпо этилиши таъкидланди. Бу орқали хонадонларга бериладиган электр 50 фоизга кўпаяди, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Электр ва газ тармоқларида юклама ошганда, янги истеъмолчиларга уланиш тақиқланади
15 феврал 2023, 16:20

Электр ва газ тармоқларида юклама ошганда, янги истеъмолчиларга уланиш тақиқланади

Президент қарорига кўра, эндиликда электр ва газ тармоқларида юклама ошган тақдирда, янги истеъмолчиларга уланиш тақиқланади. Бундан ташқари, соҳадаги ҳуқуқбузарликлар юзасидан тузилган далолатномалар электрон шаклда расмийлаштирилади.

Декабрда 177 мингдан ортиқ хонадон истеъмолига тенг электрдан ноқонуний фойдаланилган — Энергетика вазирлиги
9 январ 2023, 14:34

Декабрда 177 мингдан ортиқ хонадон истеъмолига тенг электрдан ноқонуний фойдаланилган — Энергетика вазирлиги

Ўзбекистонда 2022 йил декабрь ойида 15,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу Сирдарё вилояти аҳолисининг бир ҳафталик электр истеъмолини ташкил қилади. Ноқонуний ҳолатлар кўпроқ Андижон, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларига тўғри келган.

Ўзбекистон Қирғизистонга туркман газидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб берди
21 декабр 2022, 14:59

Ўзбекистон Қирғизистонга туркман газидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб берди

Ўзбекистон Қирғизистонга Туркманистон газидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Сирдарё дарёсини сув билан таъминловчи Тўхтагул сув омборида сув сатҳининг кескин пасайишига йўл қўймаслик учун етказиб берди.

Туркманистон Ўзбекистонга энергия тақчиллигининг бир қисмини қоплашга ёрдам беради
16 декабр 2022, 18:14

Туркманистон Ўзбекистонга энергия тақчиллигининг бир қисмини қоплашга ёрдам беради

Ўзбекистон Туркманистондан табиий газ импортини ошириш бўйича келишувга эришди. Уч ой ичида 1,5 млрд куб метрга яқин газ импорт қилиниши режалаштирилган, бу эса қиш мавсумида тақчилликни қоплашга ёрдам беради.

Янги йил байрамида электр бўйича муаммо бўлмайди — вазир ўринбосари
9 декабр 2022, 16:33

Янги йил байрамида электр бўйича муаммо бўлмайди — вазир ўринбосари

Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев Янги йил байрамида электр бўйича муаммо бўлмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, байрамда электрга бўлган талаб пасаяди, чунки бу пайтда қатор объектлар ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.

Ўзбекистонда ўзини-ўзи энергия билан тўлиқ таъминлайдиган хонадон қурилди
18 ноябр 2022, 12:17

Ўзбекистонда ўзини-ўзи энергия билан тўлиқ таъминлайдиган хонадон қурилди

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида ўзини-ўзи қайта тикланувчи энергия манбалари орқали энергия ресурслари билан тўлиқ таъминлайдиган хонадон барпо этилди. Унга 15 кВт қувватга тенг қуёш панеллари ўрнатилган.

«Энергетикада монополия тугамас экан, аҳолини газ ва электр билан таъминлашда сифат ўзгармайди» — Алишер Қодиров
17 ноябр 2022, 13:06

«Энергетикада монополия тугамас экан, аҳолини газ ва электр билан таъминлашда сифат ўзгармайди» — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров энергетикада монополия тугамаса, аҳолини газ ва электр билан таъминлашда сифат ўзгармаслигини айтди. «Муаммо — бошқарув ва таъминот тизимининг эскирганида» — деди у. Аввалроқ вазир ўринбосари узилишлар сабабини ёқилғи етишмаслиги билан изоҳлаганди.

Республика бўйича электр таъминоти тизимига чекловлар киритилмоқда
24 июл 2020, 21:33

Республика бўйича электр таъминоти тизимига чекловлар киритилмоқда

Ишлаб чиқарилаётган ва истеъмол қилинаётган электр энергияси орасида номутаносиблик вужудга келгани сабабли республика бўйича 1,5−2 млн кВт•соат ёки кунлик 0,8−1 фоиз миқдорида чекловлар киритилиши маълум қилинди. Тожикистондан электр энергияси импорти тўхтаган, Туркманистон билан эса янги шартнома имзоланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг