UZINFOCOM ягона интегратори Ўзбекистонда биринчи бўлиб K-root DNS серверини ишга туширди. Мамлакатда бундай серверни юклаш маҳаллий фойдаланувчилар учун веб-ресурсларга кириш жараёнини тезлаштиради ва хорижий серверларга тобеликни камайтиради, деб хабар бермоқда марказ матбуот хизмати.

Март ойида UZINFOCOM вакиллари RIPE NCC компанияси билан K-root серверини Ўзбекистонда жойлаштириш бўйича музокаралар олиб борган. Ушбу ташкилот Европа, Ўрта Шарқ ва Марказий Осиёда IP-манзиллар ва AS-рақамларни тарқалиши учун жавобгардир.

K-root дастурининг ишга туширилиши Тошкентда бўлиб ўтган CAPIF2 халқаро форумида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Афғонистон тармоқ муҳандислари, пиринг координаторлари, интернет провайдерлари, булутли сервис администраторлари ва маълумотларни қайта ишлаш марказлари операторлари иштирокида бўлиб ўтди.

dns, k-root, uzinfocom, интернет

K-root DNS сервери Domain Name System (DNS) инфратузилмаси таркибига кирувчи 13 та илдиз DNS серверларидан биридир. Илдиз DNS серверларининг, шунингдек, K-rootнинг домен номларини IP манзилларга ўтказишдир, бу эса интернетдаги қурилмаларни бир-бири билан муваффақиятли уланиш имконини беради.

K-root сервер бошқа илдиз серверлар сингари DNS иерархиясининг юқори даражасидаги сўровларга хизмат қилади ва домен номини аниқлашда ёрдам беради. Бундан шуни англатадики, агар DNS сервер маълум бир домен номини қандай ҳал қилишни билмаса, у маълумот олиш учун илдиз серверларидан бирига сўров юборади.

Илдиз серверлари DNSнинг асосий фаолият даражасини таъминлашда, интернетнинг барқарорлиги ва ишончлилигида муҳим роль ўйнайди. У маҳаллий ва минтақавий контентнинг ривожланишига олиб келиши, қидирув жараёнини сезиларли даражада яхшилаши ва интернет тажрибасини ошириши айтилмоқда. Жаҳон серверларида носозликлар рўй берганда, маҳаллий илдиз сервери мавжуд бўлиши онлайн-ресурсларга узлуксиз киришни таъминлайди, дейилади хабарда.

Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — UZINFOCOM Рақамли технологиялар вазирлигининг таркибий бўлинмаси ва UZ доменининг (ccTLD.uz) администратори ҳам ҳисобланади.