Бегисбай Жумабаевич Темирбаев Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати маълум қилди.

Янги вазир шу пайтгача мазкур лавозимда ишлаган Қалбай Турдиевнинг ўрнини эгаллади.

Бегисбай Темирбаев шу кунгача «Айқулаш» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли директори лавозимида ишлаб келган.