Турдиев Қалбай Абиевич Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар берди.

Қ.Турдиев 1964 йилда Чимбой туманида туғилган. Тошкент давлат маданият институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти)ни тамомлаган.

У шу кунга қадар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқий театри директори лавозимида фаолият олиб бораётган эди. Кўп йиллар давомида маданият соҳасида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири лавозимида ишлаб келган Пўлат Айтмуродов истеъфога чиқарилган.