Украинанинг Донецк вилояти Константиновка шаҳридаги бозорни 6 сентябрь куни Россия артиллерияси томонидан ўққа тутилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, дея маълум қилди Украина президенти Владимир Зеленский.

«Оддий бозор. Дўконлар. Дорихона. Айбдор бўлмаган одамлар. Яраланганлар кўп. Афсуски, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони ҳали ҳам кўпайиши мумкин», — деб ёзди у Telegram каналида.

Украина бош вазири Денис Шмигал ҳалок бўлганлар орасида бир бола борлигини қўшимча қилди. Бундан ташқари, камида 20 киши жароҳатланган. Кейинроқ қутқарувчилар қурбонлар сони 28 кишига етганини маълум қилишди.

Бозор ўққа тутилгач, ёнғин бошланди ва 300 квадрат метр майдонни қамраб олди. 30 га яқин савдо павилонлари шикастланган.