Навоий шаҳрида кўп қаватли уйнинг умумий мулкини сақлаш, фойдаланиш, уни таъмирлаш ва туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадал ва тўловлардан қарзи бўлган мулкдорларни электр энергиясидан узиб қўйиш бўйича тажриба ўтказиш кўзда тутилмоқда.

Бу Ўзбекистон президентининг 15 августдаги қарори билан тасдиқланган кўп қаватли уйларни самарали бошқариш бўйича «йўл харитаси»да назарда тутилган.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари Озода Жўраевага 1 октабргача ушбу тўхтатиш тартибини ишлаб чиқиш топширилди.

Бу тажриба бутун Ўзбекистон бўйлаб олиб бориладими ёки йўқ — ҳужжатда бу ҳақда айтилмаган.

Уйнинг умумий мулкини талаб даражасида сақлаш бўйича хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхати Қурилиш ва уй-жой қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

1 октябрга қадар Қурилиш вазирлиги ва Олий суд ҳам кўп қаватли уйларни бошқариш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиётини умумлаштириши лозим.