Адлия маслаҳатчиси Музаффар Аброрович Рашидов Қибрай тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Рашидов 1987 йилда Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган. Маълумоти олий. 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Бу лавозимга тайинлангунга қадар Оҳангарон тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Туманга 2018 йилдан бери раҳбарлик қилиб келган Мирағзам Мирқосимов 2 август куни президент топшириғига кўра ишдан олинганди.

Рашидовнинг тайинлови билан бир кунда Янгийўл туманига ҳам ҳоким тайинланди. Бу ҳудудни эндиликда Одилжон Атауллаев бошқаради.