Марказий банк маълумотларига кўра, 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари июль ойида 71,8 миллион долларга пасайган ҳолда 33,72 миллиард долларни ташкил қилди. Захиралар кетма-кет тўртинчи ойда пасайиб бормоқда, йил бошидан буён улар 2,12 миллиард долларга камайган.

Олтин захиралари қиймати 67,1 миллион долларга камайиб, 23,02 миллиард долларни ташкил қилди. Қимматбаҳо металлнинг жисмоний ҳажми 0,3 миллион троя унциясига (9,3 тонна) ошиб, 11,8 миллион троя унциясига (тахминан 367 тонна) етди. Бу Ўзбекистон июль ойида олтин экспорт қилганини англатиши мумкин. Атиги етти ой ичида олтин захираси деярли 28 тоннага камайди.

Шу билан бирга, олтинни қайта сотиш эҳтимоли валюта захираларининг мутаносиб равишда ошишига олиб келмади. Хорижий валюта захиралари 14,9 миллион долларга қисқариб, 9,56 миллиард долларни ташкил этди. Йил бошидан буён валюта захиралари 2,08 миллиард долларга камайди.

Июль ойида ушбу қимматбаҳо металлнинг котировкалари бир троя унцияси учун 1931,9 дан 1971,9 долларгача кўтарилди.

Бошқа миллий марказий банклар, Халқаро ҳисоб-китоблар банки ва Халқаро валюта жамғармасидаги нақд пул ва депозитлар миқдори қарийб уч баробар ошиб, 565,5 миллион доллардан 1,64 миллиард долларга етди. Июнь ойида эса, аксинча, бу кўрсаткичнинг пасайиши кузатилди.