Ижтимоий тармоқларда эркак кишининг ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, видеодаги шахс Пискент туманида яшовчи 1984 йилда туғилган Ф. Х. бўлиб, у руҳий касалликлар диспанцерида доимий рўйхатда туради. Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциянинг тегишли маълумотига кўра, фуқаро болалигидан 2-гуруҳ ногирони.

«Ҳолат юзасидан фуқаронинг яқинлари билан ўтказилган профилактик суҳбат ва терговга қадар суриштирув давомида унинг ҳозирги ҳолати мутахассислар томонидан ўрганилиб, даволаниши учун Олмалиқ шаҳридаги руҳий асаб касалликлари диспанцерига жойлаштирилди», — дейилади ИИББ ахборотида.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув давом эттирилмоқда.