Душанба куни эсган кучли шамол оқибатида Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида дарахтлар ва уй томлари қулади, электр симлари узилди.

Табиий офат оқибатлари ва Хоразмдаги электр таъминотини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар акс эттирилган фотосуратлар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳудудий филиали матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги кеча кечки пайт тармоқлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Хоразм ва Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида электр энергияси етказиб бериш тўхтатилгани ҳақида хабар берди.

Фавқулодда вазиятлар бригадалари ҳозирда таъмирлаш ва тиклаш ишларини давом эттирмоқда.

Хоразмнинг Янгиариқ ва Урганч туманларининг айрим ҳудудларида 18 июль куни соат 10:00 дан 18:00 гача жорий профилактика ишлари сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкинлиги айтилган.

Фото

шамол, электр таъминоти узилиши

шамол, электр таъминоти узилиши

шамол, электр таъминоти узилиши

шамол, электр таъминоти узилиши

шамол, электр таъминоти узилиши

шамол, электр таъминоти узилиши

шамол, электр таъминоти узилиши

Видео