Санжар Омонхўжаевич Обидов Тошкент шаҳри ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Санжар Обидов 1986 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Тошкент молия институти ва Буюк Британиянинг Стерлинг университетини тамомлаган.

У ушбу ловозимга қадар қатор масъул лавозимларда — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Педагог кадрлар сифати назорати, таълим ҳужжатларини легаллаштириш, тан олиш ва нострификация қилиш бош бошқармаси бошлиғи, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори в.в.б. бўлиб ишлаган.