UzAuto Motors Қозоғистоннинг Костанай вилоятидаги «СариаркаАвтоПром» заводида Chevrolet Onix автомобилларини кичик узелли йиғишни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҳукумат раҳбарлари ўринбосарлари даражасидаги мамлакатлар ишчи гуруҳи йиғилишида маълум қилинди.

Лойиҳани ишга тушириш 2024 йилнинг биринчи чорагига мўлжалланган. Маълум қилинишича, шартномалар тузилиб, пайвандлаш, бўяш, йиғиш цехлари учун ускуналарни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Костанайда Onix автомобилини йирик узелли йиғиш ишлари 2023 йил май ойида бошланган эди.

Ўзбекистонда ушбу маркадаги автомобилни серияли ишлаб чиқариш жорий йилнинг февраль ойида бошланган. Бугунги кунга келиб, Onix учун навбат 5300 та, Tracker учун эса 9200 тадан ошади.