Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари Тошкент шаҳрида фуқароларни АҚШга ноқонуний равишда жўнатиш бўйича навбатдаги уринишларнинг олдини олди, деб хабар бермоқда департамент матбуот хизмати.

Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.И. фуқаро Я.М.ни танишлари ёрдамида АҚШга ишлаш учун Мексика орқали айланма йўллар билан юбориш эвазига 30 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Р.П. фуқаро З.С.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида 3500 доллар ва 14 млн сўм эвазига АҚШга бориш учун виза олиб беришни ваъда қилиб, шундан 14 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.