Ўзбекистонда муддатидан илгари президентлик сайловида соат 17:00 ҳолатига кўра сайловчиларнинг 69,85 фоизи иштирок этди, рўйхатга олинган 19,27 миллион сайловчидан 13,459 миллиони овоз берди, деб хабар қилди Марказий сайлов комиссияси.

Жиззах вилояти яна 75,5 фоиз овоз билан етакчи бўлди, Андижон вилояти иккинчи ўринга кўтарилди — 74,83 фоиз.

Овоз берганларнинг энг кам фоизи ҳамон Тошкент шаҳрида — 63,35 фоиз. Пойтахтдагидан бироз кўпроқ натижа Хоразм вилоятида — 64,16%.

муддатидан илгари сайлов