Anhor.uz сайти шанба куни самолёт ойнасидан олинган суратларни эълон қилди, унда Тошкент атрофидаги далалар ёнаётгани акс этган. Аммо айнан қайси ҳудуд экани айтилмаган.

ҳаво сифати

Ўзбекистон Бош прокуратураси экиндан бўшаган майдонлар ёнаётгани билан боғлиқ вазият назоратга олингани ҳақида хабар берди.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда, дейилади хабарда.

Аввалроқ «Газета.uz» давлат идораларини фуқароларни ҳаётий масалалар юзасидан тезкорлик билан хабардор қилишга чақирган эди.