Тошкент шаҳри Сергели туманида Lacetti 12 ёшли болани уриб кетди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар қилди.

4 июль куни таҳминан соат 19:30 ларда ҳайдовчи 1998 йилда туғилган С.С. Lacetti автомашинасини бошқариб келаётиб, Сергели тумани Мирзо Турсунзода кўчасида, йўлни кесиб ўтаётган пиёда 2011 йилда туғилган О.С.ни уриб юборган.

Оқибатда пиёда О.С. турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.