Коронавирусга чалинган беморлар билан ишлаётган шифокорларга 16 июндан бошлаб ишлаган даври учун бериладиган махсус устама тўлови камайтирилди. Norma`да ёзилишича, 14 июнь куни президент айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги [ПФ-96-сонли] фармонни имзолаган.

Ҳужжатга мувофиқ, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар жойлашган муассасаларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ва бошқа ходимлар ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораториялари ходимларига ишлаган даври учун махсус устама тўлови 200 дан 50% га туширилмоқда.

Шунингдек, «Узмедимпекс» ва IT-Med МЧЖлар оммавий савдолар орқали тўлиқ сотилаётган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилмоқда.