20 июнь куни соат 13:30 да Тошкент шаҳрининг Мухтор Ашрафий кўчасида Lacetti ҳайдовчиси (1973 йилда туғилган) 9 ёшли болани уриб юборди, деб хабар бермоқда пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати.

Бола тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан велосипедда ўтиб кетаётган бўлган. Ҳодиса оқибатида бола турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.