21 июнь куни соат 08:10 атрофида Сурхондарё вилоятида йўловчи поезди «Жигули»ни уриб кетди. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавсизликни таъминлаш департаменти хабар қилди.

6376-сонли Термиз-Сариосиё йўналишида шаҳарлараро қатновчи йўловчи поезди Қумқўрғон-Элбаян темир йўл бекатлари оралиғида кетаётган вақтида ушбу бекатларнинг 10-пикетида жойлашган қўриқланмайдиган кесишмасидан «ВАЗ-2107» автомашинасини уриб юборган. Воқеага 1956 йилда туғилган фуқаро М.М.нинг эхтиётсизлиги сабаб бўлган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Йўловчи поезди соат 08:12 да тўхтаб, соат 08:50да ўз ҳаракатини давом эттирган.