18 июнь, якшанба куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида юк ташувчи лифтнинг носозлик туфайли тезлашиб кетиши оқибатида 11 киши жабрланди, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Воқеа «Янги Дархон» маҳалласи Наврўз кўчасидаги кўп қаватли уйда соат 16:15 атрофида содир бўлган.

Лифт юқоридан пастга тушаётган вақтида техник носозлик туфайли тезлашди, дейилади хабарда. Биринчи қаватга яқинлашганда унинг автоматик тормоз тизими ишга тушиб, тўхтаган.

Жабрланганлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилган. 8 нафар фуқарога уйига жавоб берилган, қолган 3 кишига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.