9 июнь куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Ўзбекистонга ташриф буюрган Қатар бош вазири ўринбосари — мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Холид бин Муҳаммад ал-Атия раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.

мудофаа вазири, қатар

Мудофаа вазирлигининг «Газета.uz»га маълум қилишича, учрашув давомида вазирлар халқаро сиёсат ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари, хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, унинг ривожланиш истиқболларини муҳокама қилган.

мудофаа вазири, қатар

мудофаа вазири, қатар

Шу куни Холид бин Муҳаммад ал-Атия Баҳодир Қурбонов ҳамроҳлигида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий хизматчиларга уст-бошлар учун материаллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Барер текстил» корхонаси ва зирҳли танк техникаларини таъмирлаш заводи билан танишган.

мудофаа вазири, қатар

Эслатиб ўтамиз, яқинда Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келганди. Самарқандда бўлиб ўтган музокараларда 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланганди.