9 июнь куни Тошкентнинг айрим ҳудудларида яна электр энергияси узилди. Бу электр таъминоти барқарорлигини яхшилашга қаратилган таъмирлаш ишлари билан боғлиқ, дея хабар қилди пойтахт ҳокимлиги.

Манзиллар

Чилонзор тумани — «Боғистон» ва «Лутфий» маҳаллаларининг айрим ҳудудлари — соат 9:00 дан 17:00 гача;

Бектемир тумани — «Ийкота» маҳалла фуқаролар йиғинининг Имон (Маърифат), Мевазор, Ораста ва Тараққиёт кўчалари — соат 9:00 дан 17:00 гача;

Яшнобод тумани — Янгиобод мавзеси, Авиасозлар 2-, 4-мавзеси, Тузел 2-, 3-мавзеси, 58-сонли Ҳарбийлар шаҳарчаси, Чилон ота, Алимкент, Элбек, Тўрткўл, Қорасув, Ховос ҳамда Бирлашган кўчалари ҳудудлари — соат 09:00 дан 17:00 гача;

Мирзо Улуғбек тумани — «Шукур Бурхонов», «Катта Қорасув», «Бўз», «Алпомиш», «Подшобоғ» ва «Ялонғоч» маҳаллалари — 9:00 дан 12:00 гача.