Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда ўтказилаётган Осиё чемпионатининг аралаш жамоавий эстафета баҳсларида дастлабки медалларни қўлга киритди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Мусобақанинг биринчи кунида катталар ўртасида 30 км масофа бўйича ўтказилган баҳсларда Ольга Забелинская, Янина Кускова, Евгения Голотина, Алексей Фомовский, Дмитрий Бочаров, Бегзод Раҳимбоевдан иборат Ўзбекистон терма жамоаси кумуш медални қўлга киритди. Биринчи ўринни Қозоғистон терма жамоаси, учинчи ўринни Хитой терма жамоаси эгаллади.

Асал Ризаева, Севинч Йўлдошева, Моҳинабону Элмуродова, Фарруҳ Бобошеров, Диёр Тоҳиров ҳамда Камолиддин Баҳриддиновдан иборат ёшлар терма жамоаси ҳам Қозоғистон (биринчи ўрин) ва Таиланд (иккинчи ўрин) терма жамоаларига имкониятни бой бериб, учинчи ўринни эгаллади.