25 май куни Фарғона вилояти Қўштепа туманида мактаб битирувчиси Катта Фарғона каналида чўкиб кетди. Бу ҳақда Bu kun дастурида хабар берилди.

Ўша куни тумандаги мактабларнинг бирининг битирувчилари «Пахтакор» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтадиган Катта Фарғона каналига чўмилиш мақсадида борган. Улардан бири эса чўмилиш вақтида сувдан қайтиб чиқмаган.

Воқеа жойига ФВБнинг махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди сувда қидирув-қутқарув гуруҳи етиб келган. Ҳозирда ходимлар воқеа жойида қидирув ишларини амалга оширмоқда.

Қайд этилишича, Жанубий Фарғона канали чўмилиш ҳавзаси эмас, канал қирғоларида чўмилиш тақиқланиши айтилган белгилар ҳам мавжуд.