Шавкат Мирзиёев Анқарага ташриф давомида 28 майдаги сайловда Туркия президенти этиб қайта сайланган Режеп Таййип Эрдоғаннинг инаугурация маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда дунёнинг 80 га яқин мамлакатлари вакиллари — давлат ва ҳукумат раҳбарлари, парламент спикерлари, юқори даражадаги расмий шахслар ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти, Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро тузилмалар раҳбарлари қатнашди.

Маросим чоғида президент Туркия етакчисини сайловдаги ғалабаси билан яна бир бор қутлаб, лавозимга киришгани билан табриклади, Туркия халқига катта муваффақиятлар ва фаровонлик тилади.

Тадбир доирасида давлат раҳбари маросимга таклиф этилган мамлакатлар етакчилари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан фикр алмашди. Шу билан Анқарага ташриф дастури якунига етди, Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтди.

28 май куни президентлик сайловининг иккинчи босқичида овозларни дастлабки санаб чиқиш жараёнида Шавкат Мирзиёев Эрдоғанни сайловдаги «ишончли тарихий ғалабаси» билан табриклаган.

Эрдоған 52,18%, мухолифатнинг ягона номзоди Кемал Қиличдарўғли эса 47,82% овоз олган. Туркияда сайловчиларнинг 85,71 фоизи иштирок этган.

Фото

инаугурация, режеп таййип эрдоған, шавкат мирзиёев

Эсенбоға халқаро аэропортида уни Туркия ҳукумати вакиллари ва Анқара музофоти раҳбарияти кутиб олди.