«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда ёзги мева — олча солиб тайёрланган ширин ва ноодатий пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Олча солиб тайёрланган американча пирог

zira.uz

Олча билан пишириладиган пирог жуда мазали бўлиб, бунда музлатилган, консерваланган ёки янги узилган олчалардан фойдаланиш мумкин.

Штрейзел ва олчали пирожкалар

zira.uz

Юмшоқ оширма хамир, нордон олчали начинка ва штрейзел билан қопланган майин пирожкалар.

Творогли хамирдан олчали ўрамалар

zira.uz

Юмшоқ творогли хамирдан тайёрланган олчали ўрамалар — қалбингизни забт этиши аниқ.

Олчали кекс

zira.uz

Майин ва ширин хамир нордон олча билан қўшилганда бу кексда ажойиб таъм ҳосил қилади.

Творог ва олчадан тайёрланган ўрама пирог

zira.uz

Олча ва творог бирлашмаси ўзгача таъм яратади, пирог кўриниши эса барчани ҳайратда қолдиради.

«Бойқуш кўзлари» номли олчали печенье

zira.uz

Печеньенинг ташқи кўриниши бойқуш кўзларига, устидаги ёнғоқли безак қатлами эса унинг ранги товланган патларига ўхшайди.

Олча ва штрейзел солинган творогли пирог

zira.uz

Бу майин бисквит, бироз қарсилдоқ штрейзел, нордон олча қўшилган ажойиб творогли пирог.

Олчали тезпишар тарталеткалар

zira.uz

Бундай олчали тарталеткалар тез тайёрланиши билан сизга ёқса, ажойиб таъми билан оила аъзоларингиз кўнглидан ҳам жой эгаллаши аниқ.

Олчали рогаликлар

zira.uz

Кўпчилик болалигида севиб истеъмол қилган олчали рогаликлар рецепти мана шу ерда.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15.