2023 йил охиригача Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларининг бошлиқлари учун маслаҳатчи сифатида хорижлик мутахассисларни жалб этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг 26 майдаги қарорида маълум қилинди.

Ҳужжатда чет эллик маслаҳатчиларга Президент мактабларининг хорижий мутахассислари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилиши ҳамда бу билан боғлиқ харажатлар Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилиши қайд этилган.

Шунингдек, мактабгача таълим, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларига ишга жалб этилган хорижий мутахассислар Ўзбекистонда хорижий ишчи кучини жалб қилганлик ва ундан фойдаланганлик учун тўловлардан озод этилиши белгиланган.