31 май куни соат 21:00 атрофида Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 8 та автотранспорт воситаси ўртасида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.
Туманнинг Тошкент халқа автомобиль йўли ва Заргарлик кўчалари кесишган чорраҳасида КАМАЗ, 3 та Lacetti, 2 та Spark, Nexia-3 ва Matiz автомашиналари тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Lacetti машиналаридан бирининг ҳайдовчиси тан жароҳат олиб шифохонага олиб кетилган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.