28 май куни соат тахминан 21:30 атрофида Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида икки машина тўқнашиш оқибатида бир киши вафот этди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати.

Туманнинг Бектемир йўли кўчасида ҳайдовчи Ш. М. Cobalt автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўл четида ҳаракатсиз тўхтаб турган ҳайдовчи Ш.Қ.га тегишли «ВАЗ-2105» автомашинаси билан тўқнашган. Шу пайтда бошқарувни йўқотиб, йўл четидан ҳаракатланиб кетаётган 3 нафар пиёдани уриб юборган.

йтҳ, тошкент

ЙТҲ оқибатида 2 нафар — 22 ва 23 ёшли пиёда (С.Ю., А.К.) ҳамда Cobalt машина ҳайдовчиси жароҳат олгани сабабли тиббий ёрдам кўрсатилган. Бироқ учинчи пиёда — 26 ёшли А.Х. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.