Тошкент шаҳри Юнусобод туманида фуқаро Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 2 дона лайлак ва 2 та лочин қуши болаларини ноқонуний сотишга уринди, деб хабар берди Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати.
Ноқонуний олиб келинган қуш болалари ёш ва қаровга муҳтож бўлгани, табиатда яшаб кета олмаслиги сабабли Тошкент ҳайвонот боғига реабилитация учун белгиланган тартибда топширилди.
Бу каби ҳолатларда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92-моддаси (Ҳайвонлар яшайдиган муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларини, зоологик ва ботаник коллекцияларни вужудга келтириш ва улар билан савдо қилиш қоидаларини бузиш, худди шунингдек ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа жойга кўчириш, иқлимлаштириш ёки чатиштириш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилади.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Фуқарога нисбатан 3 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.