Тошкент вилояти Тошкент туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлди, дея хабар қилмоқда ФВВ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 30 май куни соат 13:59 да Тошкент вилояти Тошкент тумани «Абдурахмонов» МФЙда жойлашган бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:24 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:47 да ўраб олинган ва соат 15:15 да ўчирилган. Ёнғин натижасида 3 та хонадоннинг тахминан 450 квадрат метр майдонда том ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланаётгани маълум қилинган.